10:27 / 16.10.2015
2164

Еврокенгаш саммити Туркия билан муҳожирлар инқирозига қарши ҳаракат режасини қабул қилди

Европа Кенгаши саммитида муҳожирлар муаммосига қарши курашда Туркия билан ҳаракат қилиш режаси тасдиқланди. Бу ҳақда Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск Брюсселда бўлиб ўтган ЕК саммитининг биринчи куни якунлари юзасидан маълум қилди.

“Ташқи чегараларимиз ҳимояси бўйича муҳим қарорни қабул қилдик. Биз Туркия билан ҳамкорликдаги ҳаракат режасини қабул қилдик”, - деди у.
Туск сўзларига кўра, бунга сўнгги вақтларда Туркия етакчилари билан Брюссел, Анқара ва Нью-Йоркда бўлиб ўтган музокаралар эвазига эришилди.

Туркия Еврокенгашга кириб олиш истагидаги муҳожирлар учун асосий транзит давлатлардан бири ҳисобланади.

Top