Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан Зарафшон шаҳрида яшовчи 41 ёшли фуқаро қўлга олинди.
У савдо дўконига кириб озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб, 8 дона қалбаки 5000 сўмлик купюрадаги пулларни берган вақтда ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар қилган.
Юқоридаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.