14:50 / 16.10.2015
2511

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 259 марта ёнғин содир бўлди

Ўтган ҳафтада республика ҳудудида юз берган ёнғинлар бўйича ҳисобот берилди. Қайд этилишича, ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 259та ёнғин содир бўлган.

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 2 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган. Ушбу ёнғинларда 1 млрд 318 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд 61 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Жумладан, Бухоро вилояти Бухоро туманида яшовчи фуқаронинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 48 кв метр майдонда том қисми ҳамда қўшнисининг уйини 55 кв метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйида ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 40 кв метр майдонда томи ва шифт қисми ҳамда қўшнисининг уйини 55 кв метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Самарқанд вилояти Самарқанд туманида яшовчи фуқаронинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган.

Top