Жамият | 11:51 / 16.10.2015
10368
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон полицияси минтақадаги энг катта бозорни ўраб олишди

Қирғизистон полициячилари Бишкекдаги Дўрдой буюм бозорини ўраб олишди. Интерфакс агентлигининг маълум қилишича, бу чора қамоқдан қочган маҳбусларни қидириш операцияси доирасида амалга оширилган.
Дўрдой Марказий Осиёдаги энг йирик улгуржи бозори ҳисобланади. Унинг майдони 137 га бўлиб, 40 минг савдо нуқтасида 50 минг сотувчи ишлайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш