10:52 / 16.10.2015
4888

Хитой ва Эрон Ўзбекистон пахтасининг асосий харидорлари рўйхатида

Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг маълумотларига қараганда, мамлакатда етиштирилаётган пахтанинг асосий қисмини Бангладеш, Хитой, Жанубий Корея ва Эрон харид қилмоқда.

Бу ҳақда халқаро Cotton Outlook агентлиги директори Рей Батлер XI Халқаро ўзбек пахта ва текстиль ярмаркасидаги чиқишида маълум қилди.
Бангладешнинг пахта импортида Ўзбекистон пахтаси айни пайтда 30 фоизни ташкил қилмоқда.

Шу билан бирга, жаҳон миқёсида пахтага бўлган талаб пасайиб бормоқда. Дунё бўйича етакчиликни эгаллаб турган Хитой йилига 1 млн тонна пахтани қайта ишлайди.

Top