12:42 / 16.10.2015
2473

Ярмоленко «Динамо» билан 5 йиллик янги шартнома тузди

Киеанинг "Динамо" жамоаси яримҳимоячиси Андрей Ярмоленко жамоа билан шартномасини узайтирди.

Янги шартнома 5 йилга тузилган ва у 2020 йилнинг 14 октябрига қадар амалда бўлади.

Унинг "Динамо" билан шу пайтгача шартномаси муддати 2016 йилнинг ёзига қадар тузилганди.

Бундан олдинроқ, ушбу футболчига "Арсенал" ва "Барселона" жамоаларидан қизиқиш бўлаётгани хабар қилинганди.

Шунингдек, унинг Украина терма жамоаси сафида Испанияга қарши ўтказган ўйинини "Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо келиб кузатган.

Ёзги трансферлар вақтида "Динамо" ушбу футболчисини "Сток Сити" ва "Боруссия Д" жамоаларига сотмаганди.

Top