00:09 / 17.10.2015
5660

Бегемотлар оиласи ҳужумкор акулани ҳайдаб юборди

Жанубий Африкада саёҳат қилиб юрган сайёҳлар ажойиб видеотасвирларни туширишга муваффақ бўлишди. Акула бегемотга ҳамла қилади ва кутилмаганда қақшаткич жавоб олади. Бегемотларнинг ўзи ушбу йиртқич балиққа ҳужум қилишиб, уни ҳайдаб юборишади.

Бу воқеа Квазулу-Натал миллий паркида содир бўлди. Акуланинг шафқатсизлигини маҳаллий гид тасвирга олишга муяссар бўлди. Уч дақиқага яқин давом этган қарама-қаршиликда акула бегемотлар оиласидан қочиб қолади.

Акула узоқ вақт ўлжа қидириб, бегемотлар олдида айланиб юрди, сўнгра улардан бирига ҳужум қилди. Ўлжасининг ҳажми уни сира безовта қилмади. Аммо якунда бу ишига қаттиқ пушаймон бўлди.

Top