11:45 / 17.10.2015
3275

Беларусда БАТЭ жамоаси кетма-кет ўнинчи мавсумда чемпион бўлди

Борисов шаҳрининг БАТЭ клуби Беларусь чемпионатининг 23-турида "Витебск"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, БАТЭ муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Айтиш жоизки, борисовликлар кетма-кет ўйинчи бор Беларусь чемпиони бўлди.

Энди БАТЭ мамлакатнинг 12 карра чемпионига айланди.

Жамоа бундан олдин 1999, 2002, 2006, 2007, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013 ва 2014 йилларда чемпион бўлганди. 2006 йилдан бери борисовликлар узлуксиз равишда чемпион бўлишмоқда.

Top