01:24 / 17.10.2015
3732

Евроосиё иқтисодий иттифоқи Исроил билан эркин савдо ҳудуди бўйича музокараларни бошлайди

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари Исроил билан эркин савдо ҳудуди бўйича келишувни тузиш бўйича музокараларни бошлашга қарорга қилдилар. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Виктор Христенко Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида эълон қилди. Бу йиғилиш Қозоғистоннинг Оқмала вилоятидаги курорт посёлкасида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда BNews.kz нашри.

Христенко ЕОИИга аъзо давлатлар етакчилари томонидан Хитой билан савдо-иқтисодий келишувни шакллантириш бўйича ишнинг бошланиши ҳақида қарор қабул қилинганини маълум қилди.

“Умид қиламанки, расмий музокаралар кейинги йилнинг 1-чорагида бошланади. Ҳиндистон, Эрон, Миср ва бошқа бир қатор давлатлар билан ҳамкорликнинг преференциаль тартибини чуқурлаштириш, яратиш билан боғлиқ масалалар билан ишлашнинг форматлари аниқлаштириб олинди. Буларнинг барчаси ЕОИИга аъзо давлатлар манфаатларини ўрта муддатли устуворликлари заминини ташкил қилади”, деб қўшимча қилди В.Христенко.

Top