Жамият | 11:09 / 17.10.2015
4835
1 дақиқада ўқилади

Камчаткада айиқ боласи уй ичига кириб, овқатланди, чиқиб кетишда эса дарчага тиқилиб қолди

Россиянинг олис Камчаткасида истиқомат қилувчи қўнғир айиқ боласи бир уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ошхонага кириб олди. Тахминларга кўра, у қорнини тўйдириб, яна чиқиб кетмоқчи бўлган. Лекин уй эгалари қайтиб келганида айиқча дераза дарчасига тиқилиб қолганини кўришди.

Узоқ ҳаракатдан сўнг айиқча тузоқдан қутула олган ва ўз оиласи ёнига равона бўлган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш