13:53 / 18.10.2015
3427

Черков Кэмеронни кўпроқ қочқин қабул қилишга чақирди

Англия черковлари епископлари Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмеронга йўллаган мактубларида 2020 йилга қадар мамлакат қабул қиладиган қочқинлар миқдорини 50 мингга етказишни сўрашди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Мурожаатномани 84 епископ имзолади. Ҳужжат нусхаси ОАВга тақдим этилди.
Илгарироқ Британия ҳукумати кўрсатилган даврда 20 минг қочқин қабул қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган эди.

Top