00:19 / 18.10.2015
4190

Денис Истомин Tashkent Challenger мусобақаси ғолиби бўлди

Тошкентда 17 октябрда мукофот жамғармаси 125 минг доллар бўлган, Профессиоонал теннисчилар уюшмасининг Tashkent Challenger 2015 халқаро мусобақаси ўз якунига етди.

Мусобақанинг финалида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин словакиялик Лукаш Лацко устидан 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, бош мукофотни қўлга киритди.

Ўзбекистон теннис федерацияси сайтида маълум қилинишича, Истомин ўз ҳисобига 125 балл рейтинг баҳоси ёзиб қўйди ва 18 минг доллар мукфот пули олди. У Тошкент челленжер мусобақаси ўтказилаётган 8 йил давомида ушбу мусобақани 2 марта ютган ягона теннисчи бўлди.

Жуфтлик баҳслари финалида Михаил Елгин (Россия)–Сергей Бетов (Беларусь) жуфтлиги икки сетда бир хил 6:4 ҳисоби билан Андре Бегеманн (Германия)–Артем Ситак (Новая Зеландия).жуфтлиги устидан ғалаба қозонди.

Top