Жаҳон | 21:23 / 18.10.2015
5730
1 дақиқада ўқилади

Ироқлик ҳарбийлар ИШИД жангариларидан Саддам Ҳусайнга тегишли бўлган саройни озод қилдилар

Ироқлик ҳарбийлар жанговор ҳаракатлар давомида ИШИД жангариларидан собиқ президент Саддам Ҳусайнга тегишли бўлган саройни озод қилдилар, деб хабар бермоқда Zawaya ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, ҳарбий операция Боғдоддан шимол томонда ўтказилган. Маълум қилинишича, сарой тўлиқ жангарилардан тозаланган.

Аввалроқ ироқлик ҳарбийлар Эрон, Сурия ва Россия биргаликда ташкил этган ахборот маркази маълумотлари асосида биринчи марта ИШИД жангариларини бомбардимон қилганлари маълум қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш