18:04 / 18.10.2015
4540

Исроилда 3 нафар фаластинлик отиб ташланди

Хеврон шаҳрида яна 3 нафар фаластинлик отиб ташланди. Бу ҳақда GulfNews нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, октябрь ойининг бошидан бери авж олган тўполонларда 40 нафар фаластинлик, 7 нафар исроиллик ҳалок бўлган. Бугун ҳалок бўлган фаластинликлар, Исроил вакилларининг таъкидлашича, полицияга ҳужум қилган пайтда ўлдирилган.

Диний келишмовчиликлар натижасида алангаланиб кетган низо бутун дунёни ташвишга солмоқда. Ой бошида яҳудийлар янги йилининг нишонланиши муносабати билан Ибодатхона тоғи мусулмонлар учун вақтинчалик ёпиб қўйилган эди. У ерда ал-Ақсо масжиди жойлашгани туфайли бу мусулмонларнинг норозилигини келтириб чиқарди. Натижада икки ўртада низо авж олди.

АҚШ президенти Барак Обама низони тезда ҳал қилишга чақириб Исроил ҳукуматига мурожаат қилди.

Баъзилар бу воқеани Фаластин интифодаси (исёни) билан қиёсламоқда. 1987-1993 ва 2000-2005 йилларда бўлган бу воқеалар оқибатида минглаб одамлар ҳалок бўлган эди.

Top