Жаҳон | 12:48 / 18.10.2015
4024
1 дақиқада ўқилади

Мисрда парламент сайловлари бошланди

Мисрда парламент сайловларининг биринчи босқичи бошланди. Бугун маҳаллий вақт билан соат 9:00да сайло участкалари очилди.
Сайлов соат 21:00га қадар давом этади. Якшанба ва душанба кунлари давом этадиган сайловларда 27 млн фуқаро иштирок этиши мумкин.
Сайлов комиссияси маълумотларига қараганда, биринчи босқичда ал-Ғизо, ал-Фаюм, Бани Суайф, ал-Минйа, Асйут, ал-Водий ал-Гадид, Соҳағ, Кино, ал-Уқсур, Асуан, Қизил денгиз, Искандария, Бухайр ва Марса Матрух вилоятлари аҳолиси иштирок этади. Қолган вилоятлар 22-23 ноябрь кунлари ўтказиладиган иккинчи босқич билан қамраб олинади.