Жамият | 10:17 / 18.10.2015
10330
1 дақиқада ўқилади

Москвада маст ҳайдовчи ўзбекистонлик 23 ёшли қизни уриб кетди

17 октябрь куни Москва шаҳрида, Новоясеневск шохкўчаси ва Вильнюсс кўчаси кесишишида маст ҳайдовчи 23 ёшли ўзбекистонлик қизни уриб кетди. Бунинг оқибатида қиз воқеа жойида ҳалок бўлди.


Москва бўйича ИИБ матбуот котиби Андрей Ғалиакберовнинг сўзларига қараганда, воқеа пайтида Chevrolet Cruze машинасининг давлат рақами тушиб қолган, уни уриб кетилган қиз ўлимидан олдин қўли билан ушлаб олган.
Марҳумнинг қўлида қолиб кетган мана шу рақам ёрдамида жиноятчи тезда аниқланди. Ҳайдовчи илгарироқ қоидабузарлик туфайли ҳайдаш гувоҳномасидан маҳрум қилингани маълум бўлди. Шу тариқа, у, маст ҳолда машина бошқариш билан бирга, унга бундай ҳуқуқни берувчи ҳужжатга ҳам эга бўлмаган.
Интернетга воқеанинг ташқи кузатув камерасида қайд қилинган лавҳаси жойлаштирилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш