21:25 / 19.10.2015
5236

Икки ёши катта эркак ёш йигит томонидан гиёҳвандликка ўргатиб қўйилди

“Даракчи” газетаси пойтахт Тошкентда содир бўлган воқеа ҳақида ҳикоя қилиб берди. Маълум бўлишича, ёшгина йигит икки катта эркакни гиёҳванд моддалар истеъмол қилишга ўргатиб қўйиб, улардан фойдаланиб келган.
Иброҳим Қаршибоев дастлаб бир ўзи наша чекиб келган. Лекин ишсизлик туфайли наркотик сотиб олишга етарли пул топа олмай қолган. Шунда у “шерик” қидиришга тушган. Шу тариқа у Қурбонбой Ҳайдаров ва Анвар Аккуловларни тузоғига илинтирган.
Келишув бўйича, Қаршибоев уларга наркотик етказиб берар, бунинг эвазига Ҳайдаров уни ўз машинасида олиб юрар, Аккулов эса шахсий устахонасида йигитга штат очиб, маош бериб турар эди.
Уч шерикнинг бундай юришлар тез орада маҳалла аҳли ичида гумонларни келтириб чиқарди. Топширилган ариза асосида тегишли ташкилот ходимлари томонидан ўтказилган тинтувда ҳар учала шахснинг ёнидан гиёҳванд моддалар топилди.
Мана шу ашёвий далил асосида уларнинг иши судда кўриб чиқилди.

Top