19:34 / 19.10.2015
3930

НАТО охирги 13 йил ичидаги энг катта кўламли стратегик дала машғулотларини бошламоқда

НАТО охирги 13 йил ичидаги энг катта кўламли Trident Juncture – 2015 стратегик дала машғулотларини бошламоқда.

Бу ҳақда Италиянинг Сициялия оролида НАТО бош котиби ўринбосари Александер Вершбоу машғулотларнинг дала босқичи очилиш маросимидаги нутқида айтиб ўтди.

“Машғулотлар барча хавф турлари – оддий жанговор ҳаракатлардан гибрид уруш ва ташвиқотгача бўлган хавфларга НАТОнинг жавоб беришга қодирлигини намойиш қилади”, деб айтди Вершбоу.

Trident Juncture – 2015 икки босқичдан иборат бўлиб, қўмондон-штаб машғулотлари 3-16 октябрда бўлиб ўтди, дала машғулотлари 21 октябрдан 6 ноябргача бўлиб ўтади. Машғулотларнинг штаб қисми НАТОнинг Канада, Норвегия, Германия, Бельгия ва Нидерландиядаги қўмондонлик ва назорат тузилмаларида бўлиб ўтди. Дала машғулотлари эса Италия, Испания, Португалия ва Ўрта Ер денгизининг ғарбий қисмида бўлиб ўтади. Бу машғулотларда 30 та давлатдан, шу жумладан НАТОга кирмайдиган Астрия ва Швециядан 36 минг киши, 140 та самолёт ва 90 та сув ости ва сув усти кемаси иштирок этади.

НАТОнинг бундай катта кўламдаги машғулотлари охирги марта 2002 йилнинг мартида Strong Resolve номи билан ўтказилган эди, уларда 40 мингга яқин ҳарбий иштирок этган ва НАТОнинг АҚШнинг Афғонистондаги операциясига қўлишиши олдидан “бош репетиция” сифатида ташкил этилган.

Top