11:33 / 19.10.2015
13423

Стоматологлар Колага бўлган муҳаббатнинг оқибатини кўрсатдилар

Мельбурнда жойлашган The Royal Dental Hospital клиникасида ишловчи дантист Софи Бомонт болалар ва ўсмирлар томонидан Coca-Cola ва Pepsi ичимликларининг истеъмол қилиниши келтириб чиқарадиган оқибатлар акс этган суратларни чоп этди.

Расмларда кўринишича, ичимликлардаги шакар уларнинг тишларини амалда яроқсиз ҳолатга келтириб қўйган, деб хабар беради Mirror нашри.

Шифокорнинг сўзларига қараганда, бу ичимликлар рекламаси асосан ёшларга ва ўсмирларга йўналтирилган. Бу эса уларнинг соғлиғида салбий акс этади.
“Бир банка Колада 10 чой қошиғига тенг шакар бор. Бу болаларга мумкин бўлган ширинликлар меъёридан анча кўпдир”, - деди у.

Top