18:44 / 19.10.2015
7496

Тошкент тожикистонлик овчиларга нисбатан қурол қўлланганини инкор қилди

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати давлат чегарасини муҳофаза қилиш қўмитаси матбуот хизмати 2015 йил 16 октябрь куни ўзбекистонлик чегарачилар тожикистонлик овчиларга қарши қурол қўлланганликларини инкор қилди.

Илгари Тожикистон томонининг хабар қилинишича, воқеа натижасида 2 нафар фуқаро ўлдирилиб, 3 нафари яраланган эди.

“Айрим интернет сайтларида бу ҳақда чоп этилган ахборот ҳақиқатга мос келмайди”, - дейилади тарқатилган матбуот хабарномасида.
Таъкидланишича, ўзбекистонлик хизматчилар қурол қўлламаган, шунингдек, давлат чегарасининг бузилгани қайд қилинмаган.

“2015 йилнинг 16 октябрида соат 21:30да Тожикистоннинг Панжакент участкаси бўйича чегара вакили 14 октябрь куни икки Тожикистон фуқароси овга чиқиб, қайтиб келмаганини хабар қилди. У Ўзбекистон ҳудудининг тегишли участкасини текширишни сўради. Текширув чоғида давлат чегараси бузилишининг белгилари топилмади, тожикистонлик ҳамкасблар бундан огоҳлантирилди”, - хулоса қилинди матбуот хизматининг хабарномада.

Top