16:53 / 19.10.2015
3141

Туркия ЕИ қочқинлар муаммосига яна пул йўналтиришига умид қилмоқда

Туркия президенти Аҳмат Довудўғли ЕИ раҳбариятига мурожаат қилиб, миграцион инқироз ечимига кўпроқ пул йўналтиришни талаб қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Бундан ташқари, Анқара ЕИ ҳар йили молиялаштириш дастурини қайта кўриб чиқишига умид қилмоқда.

“Биринчи босқичда биз 3 млрд ҳақида гапирмоқдамиз. Аммо биз бунда тўхтаб қолмаймиз, негаки талаблар ўзгариши мумкин, шунинг учун ёрдам дастури ҳар йили қайта кўриб чиқилиши лозим”, - таъкидлади Довудўғли.

Top