16:40 / 19.10.2015
4817

Янукович Украина устидан инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига арз қилди

Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига Украина давлати устидан “унинг ҳуқуқлари кўп маротаба бузилгани” кўрсатилган даъво аризаси билан чиқди. Бу ҳақда Англиянинг Joseph Hage Aaronson LLP адвокатлик фирмаси тарқатган матбуот хабарномасидан маълум бўлди.

“Президенти Янукович инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилиб, Украина унинг ҳуқуқларини бир неча маротаба бузганлигини маълум қилди. Мурожаатида у суддан инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясида кўзда тутилган ҳуқуқлари бузилганлигини тан олишни сўрайди; булар сирасига адолатли суд ажрими ҳуқуқи, унинг ҳаётига бўлган суиқасдларни самарали тафтиш қилиш ва хавфсизлик ҳуқуқи, сиёсий мақоми ва фикри учун дискриминация қилинмаслик ҳуқуқи киради”, - дейилади хабарномада.

Собиқ давлат раҳбарининг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокатлик фирмаси “Украина судлари мустақил бўлмай, давлатнинг олий мансабдор шахслари таъсиридан озод эмас” деб даъво қилмоқда.

Top