Жаҳон | 00:50 / 20.10.2015
4806
1 дақиқада ўқилади

Леонов ҳайкалини ўғирлаганларнинг бари суд қарори билан ҳибсга олинди

Москванинг Никулин суди Евгений Леоновнинг Доцент роли ижроси гавдалантирилган ҳайкални ўғирлашда гумон қилинган етти нафар кишини ҳибсга олиш ҳақда кўрсатма берди, деб маълум қилмоқда «Интерфакс».

Бу жиноий иш юзасидан терговчи судга ариза берган. Суд берилган етти аризани кўриб чиққан ва Леонов ҳайкалини ўғирлашда гумон қилинган етти нафар шахсни ҳибсга олиш тўғрисида кўрсатма берган.