Жаҳон | 18:30 / 20.10.2015
4138
1 дақиқада ўқилади

Малайзия пойтахтида ич терлама тарқала бошлади

Куала-Лумпур аҳолиси ўртасида ич терламага чалинганлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда The Star газетаси ёзмоқда. Маҳаллий ҳокимият вакиллари аҳолини тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Улар шифобахш вакцинанинг мамлакатда етарли эканлигини таъкидламоқда.
Таъкидланишича, касаллик ўчоғи хорижий қуйи малакали ишчилар ва меҳнат муҳожирлари тўпланадиган жойлардир.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш