Жамият | 16:30 / 20.10.2015
4238
1 дақиқада ўқилади

Новосибирсклик ҳайдовчи Иккинчи Жаҳон уруши фахрийсини уриб, хўрлади

Россиянинг Новосибирск вилоятида таксопарк хўжайини ўз манзилини унутиб қўйган Иккинчи Жаҳон уруши иштирокчиси бўлган қарияни уриб хўрлагани гумон қилинмоқда. Бу ҳақда вилоят прокуратурасида хабар қилинган.

"Биздаги маълумотларга кўра, Новосибирскдаги таксопарк хўжайини бўлган 46 ёшли шахс сентябрь ойидаги кунлардан бирида, кундуз вақтида таксопарк ҳудудида йўловчилардан бири билан жанжаллашган. Бу йўловчи қаёққа боришини билмаётган 91 ёшли уруш фахрийси бўлган", дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, жабрланувчи Иккинчи Жаҳон уруши иштирокчиси ва II гуруҳ ногирони эди.

"Жанжал вақтида зўравон уруш фахрийсининг бошига зарба берган ва машинасига миниб жўнаб кетган", дейилади хабарда.

Сузунск тумани прокурори вазифасини бажарувчи Иван Ветошкин ушбу ҳодиса бўйича РФ ЖКнинг 116 моддаси бўйича жиноий иш очилишини маълум қилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш