Жаҳон | 13:47 / 20.10.2015
3607
1 дақиқада ўқилади

Октябрь охирида Назарбоев Қатарда бўлади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 25-26 октябрь куни Қатарга ташриф буюради. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлиги Ербўлат Дўсаев қатарлик ҳамкасби Шайх Аҳмад бин Жазм ал-Таний билан ўтказилган учрашувда айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Дохада Қозоғистон-Қатар ҳукуматлараро комиссиясининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Назарбоевнинг ташрифи чоғида имзоланадиган икки томонлама келишувлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Дўсаев Қатар ташқи ишлар вазири Холид бин Муҳаммад ал-Аттийя билан учрашди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш