09:27 / 20.10.2015
3807

Ўзбекистон экспортида йигирилган пахта ипи асосий ўрин эгалламоқда

Ўзбекистонда пахта ва пахта маҳсулотлари экспортининг 61 фоизини йигирилган пахта ипи ташкил қилмоқда. Бу маълумот 15-16 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган XI Халқаро пахта ва текстиль ярмаркасида келтирилди.
“Ўзбекенгилсаноат” АЖ маълумотларига қараганда, бошқа маҳсулотлардан: тайёр маҳсулотлар 26 фоиз, трикотаж матолари 5 фоиз, пахта газламалар 4 фоиз, бошқа маҳсулотлар 4 фоиз экспортни қамраб олади.
Компаниянинг экспорт етказмалари ўсишига текстиль маҳсулотлари рекламаси ва маркетинги агентлиги жавоб беради.

Top