18:15 / 20.10.2015
5856

Путин: суриялик террорчилар янги минтақаларни беқарорлаштиришни режалаштирмоқда

Сурияда ўрнашиб олган террорчилар яқин келажакда бошқа минтақалардаги вазиятни ҳам издан чиқаришга интилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин қўмондонлик лавозимларига тайинланган зобитларни қабул қилиш маросимида айтиб ўтди.

“Сурия ва Яқин Шарқнинг бир қанча мамлакатларида плацдарм яратиб олиб, террорчилар ўз экспансияларини кенгайтириш, бошқа минтақалардаги вазиятни ҳам беқарорлаштириш режаларини қуришда давом этмоқда”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Айнан шу боис, Путиннинг фикрича, Россия Сурияда ўтказаётган ҳарбий операция муҳим аҳамиятга эгадир.

Top