21:03 / 20.10.2015
3477

Қирғизистон бош вазири қирғизистонликларга қишки мавсумда электр энергия, иссиқлик ва газ узилишсиз берилишига ваъда берди

Қирғизистон бош вазири Темир Сариев “Биринчи радио” жонли эфирида айни пайтда Қирғизистонда иситиш мавсумини ўтказиш учун барча нарса тайёр эканлигини ҳамда Қирғизистон аҳолиси қишда электр энергия, иссиқлик ва газ билан узилишсиз таъминланишини айтиб ўтди.

Сариевнинг айтишича, бугунги кунда энергетика ва иссиқлик тизими қурилмалари тўлиқ таъмирдан чиқарилган, қўмир ва мазут етарлича миқдорда захиралаб қўйилган.

Мамлакатда охирги кунларда об-ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетгани сабабли электр энергия ишлатилиши уни ишлаб чиқариш ҳажмидан ошиб кетди. Шу муносабат билан Сариев аҳолига электр энергияни тежамкорлик билан ишлатиш илтимоси билан мурожаат қилди.

Top