Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 17:27 / 20.10.2015
6774
1 дақиқада ўқилади
Тим Кук автомобиль саноатида инқилоб бўлишини айтди
Apple раҳбари Тим Кук Жанубий Калифорниядаги анъанавий технологик конференция чоғида автомобиль саноатида улкан ўзгаришлар содир бўлишини башорат қилди, деб ёзади The Telegraph нашри.
“Автомобилга қараганимда, дастурий таъминот келажак автомобилининг ўта муҳим қисмига айланиб бораётганини кўраман. Автоном бошқарув жуда муҳим нарсага айланмоқда”, - деди у.
Кук компания ўз автомобилини ишлаб чиқариши мумкинлиги ҳақидаги мишмишларга изоҳ бермади.