14:14 / 21.10.2015
2949

АҚШдаги тамаки компаниялари чекувчиларни даволашга 550 млн доллар тўлайди

Нью-Йорк шаҳри ҳукумати 12 йил давом этган судлашишлардан сўнг тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган Америкадаги йирик компаниялар билан имзоланган шартномага мувофиқ, 550 млн доллар миқдорида маблағ қабул қилиб оладиган бўлди. Бу ҳақда бош прокурор Эрик Шнайдерманнинг расмий сайтида маълум қилинди.

“Йирик ишлаб чиқарувчилар тамаки маҳсулотларининг Нью-Йорк аҳолиси саломатлигига етказишда давом этаётган зарари учун пул тўлашлари шарт”, - дея қайд этади айбловчи.
Бош прокурор сўзларига кўра, мазкур маблағларнинг ярми штатга етказилади, қолгани эса шаҳар ва бир қатор округлар ҳукуматларига тақдим этилади.

Барча маблағлар чекиш келтириб чиқарган касалликларга чалинган фуқароларни даволаш мақсадларига сарфланади. Прокурорнинг таъкидлашича, тамаки компаниялари бундай кейин ҳам жавобгарликка тортилади.

Top