Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 21:09 / 21.10.2015
4235
1 дақиқада ўқилади
Бектемирда 700 доллар ўғирлаган йўлтўсар қўлга олинди
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 700 доллар ўғирлаган йўлтўсар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, тошкентлик Умар исмли фуқаро кечки пайт уйига қайтаётганида номаълум шахс унга ортдан ҳужум қилиб, телефони ва 700 доллар пулини олиб қочиб кетган. Жабрланувчи тегишли идораларга мурожаат қилган. Бунинг натижасида ўйлтўсар тезда қўлга олинган.
Ўғри Сирғали туманида истиқомат қилувчи 32 ёшли Миразам деган шахс бўлиб чиқди.