17:00 / 21.10.2015
2943

Диего Симеоне: Ўсишдан тўхтаб қолган «Атлетико»ни кўришни истамайман

"Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне "Астана"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Астана" - рақобатбардош жамоа. Улар тўп билан муомала қилишни билишади. Биз бу ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Ҳар доим ўз кучимизга ишонамиз.

Таркибимиздаги кўпгина футболчилар анча ўсишга эришишди. Бунга ўз вақтида қилинган холис танқид ёрдам берди, деб айтиш мумкин.

Ўсишдан тўхтатб қолган "Атлетико"ни кўришни истамайман. Жамоамиз Европадаги энг кучли клублардан бири. Биз ҳамиша ўз номимизга муносиб бўлишимиз керак", - дейди Симеоне.

Top