21:09 / 21.10.2015
12824

KUN.UZ дайжести: 21 октябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 21 октябрь куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Шукрулло Исроилов тўнғич ўғлини уйлантирди>>

20 октябрь куни ўзбекистонлик сўз устаси Шукрулло Исроилов ўзининг тўнғич ўғлини уйлантирди. Тўй маросими пойтахтимиздаги Осиё Гранд тўйхонасида бўлиб ўтди.

Google ходими компания парковкасидаги юк машинасида яшаётгани маълум бўлди>>

Google компанияси дастурчиси Брэндон ишга жойлашган чоғида Сан-Францискода қиммат турадиган уй ижарага олмасдан, юк машинаси харид қилишга қарор қилди. Business Insider нашрининг хабар қилишича, у машинада яшаб келади.

Ижтимоий тармоқларда “Avtotest” автомактаби ҳайдовчиси йўлда қўпол хатога йўл қўйгани суратлари пайдо бўлди>>

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда яқинда ўз фаолиятини бошлаган “Avtotest” инновацион автомактабига тегишли ўқув машинаси пойтахт кўчалардан бирида йўл ўртасидаги босиш тақиқланган иккита тақиқловчи чизиқни босиб ўтаётгани акс этган суратлар чоп этилди.

Британиялик аёл чироқнинг топшириғига кўра ҳамхонасини уриб ўлдирди>>

36 ёшли британиялик Шелли Кристофер ўзининг 42 ёшли ҳамхонаси Ричардни вампир (айрим халқлар эътиқодига кўра қон сўрувчи арвоҳ)га айланмаслиги учун ёғоч тўқмоқ билан 29 марта калтаклаган. Унинг София исмли қизига ҳам олти марта зарба берган. 

Манба: Ноябрь ойида Ойбек ва Нигоранинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади>>

2015 йилнинг ноябрь ойида ўзбек эстрада вакиллари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари – Ойбек Алимов ҳамда Нигора Исмоилованинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади. Бу ҳақда kun.uz сайтининг ишончли ахборот манбаси хабар қилди.

Хитойда ўта кучли мушакларга эга мутант-итлар етиштирилди>>

Тадқиқотлар доирасида ХХР мутахассислари дунёда биринчи бўлиб жониворлардаги миостатин – мушак тўқималари ўсиши ва дифференцияланишига таъсир кўрсатувчи оқсил ишлаб чиқарилишига жавобгар генни олиб ташлашди.

Қўлбола соат ясагани учун ҳибсга олинган ўсмир оиласи АҚШдан Қатарга кўчиб ўтмоқчи>>

Техас штатида қўлбола соат ясагани учун ҳибсга олинган ўсмирнинг оиласи АҚШдан Қатарга кўчиб ўтишга қарор қилди. Бу ҳақда The Washington Post хабар қилди.

Билл ва Хиллари Клинтон: биргаликдаги турмушнинг 40 йили>>

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва унинг турмуш ўртоғи, 2016 йилги АҚШ президентлигига сайловларда Демократик партиядан номзод сифатида қатнашаётган Хиллари Клинтон биргаликдаги турмушларининг 40 йиллигини нишонлашди.

Дуров Telegram мессенжерининг Эронда тўсиб қўйилиши жараёни ҳақида айтиб берди>>

Telegram Эронда бутунлай тўсиб қўйилган. Бу ҳақда ушбу хизмат асосчиси Павел Дуров ўз твиттерида маълум қилган.

ОАВ: Роман Абрамович Гвардиола билан учрашиб, уни "Челси"да ишлашга таклиф қилди>>

Англиянинг «Челси» клубининг навбатдаги бош мураббийи ҳозирда Германиянинг «Бавария» клубини бошқараётган Хосеп Гвардиола бўлиши мумкин. Бу ҳақда Guardian нашри хабар тарқатди.

"Келажакка қайтиш 2": 2015 йилнинг 21 октябридаги башоратларнинг бугунги қиёфаси>>

Мана, “Келажакка қайтиш” фильми қаҳрамонлари Мартин ва Док бориб қолган 2015 йилнинг 21 октябрига қадар етиб келдик.

БАА Формула-1нинг навбатдаги босқичида пойгачи йўлтанламасни намойиш этади>>

БААнинг Zarooq компанияси ўзининг биринчи модели - Sand Racer пойгачи йўлтанламасини дебютга ҳозирламоқда. Унинг тақдимоти ноябрь ойида Абу Дабидаги Формула-1 Гран-приси пайтида ўтказилади.

Hyundai компанияси Tucson кроссовери томида чодир ўрнатди>>

Hyundai компанияси янги авлоддаги Tucson кроссоверининг навбатдаги версиясини намойиш қилди. Автомобилнинг бу версия SEMA тюнинг-шоуси учун махсус тайёрланган. Саёҳат қилиш ихлосмандлари учун мўлжалланган машина тюнерчи ва фотосуратчи Жон Пангилинан билан ҳамкорликда яратилган. Автомобиль Adventuremobile (Саргузаштлар автомобили) деб номланди.

BlackBerryдан Android-смартфон: биринчи видео>>

BlackBerry компанияси YouTube видеохостингида ўзининг биринчи Android-смартфони Priv’нинг расмий видеоролигини жойлаштирди. Шунингдек, унинг характеристкаси ҳақда ҳам маълумот бериб ўтди.

Top