07:18 / 21.10.2015
6489

Рамзон Қодиров: ИШИД ўзининг имкониятларини кўрсатиш учун Чеченистондан фойдаланиши мумкин

ИШИД террорчилик гуруҳи ўзининг имкониятларини кўрсатиш учун Чеченистондан фойдаланишга ҳаракат қилиши мумкин, деб айтди Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров республика ички ишлар вазирлиги ҳайъати мажлисида. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.      

Қодировнинг айтишича, хавфсизликни таъминлаш республика раҳбарияти ва ҳуқуқ-тартибот муассасалари учун устувор вазифа бўлиб қолмоқда. 

Қодиров ҳуқуқ-тартибот муассасаларини эътиборни оширишга чақирди.

“Биз “Иблис давлати”нинг бирорта бандити ҳам минтақага кирмаслиги учун бизга боғлиқ барча ишни амалга оширишга мажбурмиз”, деб айтди Қодиров.

Аввалроқ Рамзон Қодиров террорчилар учун ўлим жазоси киритилишини қўллаб-қувватлашини айтган эди. 

Top