Жаҳон | 18:18 / 21.10.2015
5440
1 дақиқада ўқилади

Россия Суриянинг террорчи гуруҳлари бирлашмоқчи эканлигини айтди

Сурияда ҳаракат қилаётган террорчи гуруҳлар ҳукумат қўшинларига қаршилик кўрсатиш учун бирлашиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков баёнот берди.

“Радиоразведка воситалари ёрдамида ИШИД ва “Жабҳат ан-Нусра” террорчи ташкилотларининг қўмондонликлари ўртасида бирлашиш бўйича музокаралар бошлангани ҳақида маълумот тўпланди”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.