21:51 / 21.10.2015
4529

Тожикистонда режалаштирилган пахта ҳосилининг 60 фоиздан кўпроғи териб олинди

Тожикистонда ушбу ҳафта бошига келиб 245 минг тоннага яқин пахта ҳосили териб олинди. Бу ҳақда Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ўсимликшунослик бошқармаси маълум қилди.

Йиғиб олинган ҳосилнинг ҳажми жорий йилга режалаштирилган пахта ҳосилининг 61 фоизини ташкил қилади.

Хабарда таъкидланишича, ҳар йили тожик фермерлари томонидан 5,9 минг тоннагача пахта терилади. Айни пайтда пахта далаларида 150 мингга яқин киши меҳнат қилмоқда.

Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирлигида таъкидланишича, жорий мавсумнинг охиригача 399 минг тонна пахта ҳосили олиш режалаштирилган. Жорий йилда мамлакатда 180 минг гектар ерга пахта ҳосили экилган.

Top