16:47 / 21.10.2015
3113

«Трансаэро» акциялари 187 фоизга қимматлашди

«Трансаэро» авиакомпанияси акциялари Москва биржасининг компания акциялари савдоси йўлагини ошириш ҳақида қарор қабул қилганидан сўнг 186,76 фоизга қимматлаб, ҳар бир акция нархи 19,5 рублга етди. Бу тўғрида савдолар якунлари ҳақидаги маълумотлар гувоҳлик бермоқда.

“Қимматбаҳо қоғозлар бозорида хатар-параметрларни аниқлаш услубига мувофиқ, Москва биржаси «Трансаэро» қимматбаҳо қоғозлари нарх йўлагининг юқори чегараларини ўзгартирди (19,5 рублгача)”, - дейилади савдо майдончаси хабарида.
Мазкур ўсишга S7 авиакомпаниясининг «Трансаэро» назорат акция пакетини сотиб олиш фикрида экани тўғрисидаги хабарлар сабаб бўлди.

Аввлроқ S7 гуруҳи бош директори Владислав Филев ҳамда «Трансаэро»нинг йирик акционери Александр Плешаков «Трансаэро»нинг 51 фоиздан кам бўлмаган акцияларини S7 акционерларига сотиш тўғрисидаги шартномани имзолаган эди.

Top