15:11 / 22.10.2015
5145

«Ъ»: БМТ инсонпарварлик ёрдами юклари ортилган машиналар Донбасс ҳудудига кира олмаяпти

Донбасс учун инсонпарварлик юклари ортилган энг камида 800та автомобиль Донецк ва Лугансцк вилоятлари ҳудудига кира олмаяпти, дея хабар қилди «Коммерсантъ».

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Украинадаги вазиятни назорат қилиш бўйича алоқа гуруҳи вакили Мартин Сайдикнинг таъкидлашича, бир ойдан буён Донецк ва Лугансцк вилоятлари ҳудудларида БМТ ташкилотларининг фаолиятига чеклов қўйилган. Бу БМТ тузилмалари томонидан тегишли ҳужжатлар нотўғри тўлдирилгани билан изоҳланди.

“16 минг тонна инсонпарварлик юклари тайёрланган бўлиб, улар 800та юк автомобили демакдир. Бироқ уларни етказиб бериш амалга ошмаслиги мумкин. Гап бу ерда фақатгина озиқ-овқат маҳсулотлари эмас, балки қурилиш материаллари ва минтақадаги инфратузилмаларни тиклаш учун зарур бўлган бошқа юклар ҳақида кетмоқда”, - деди Мартин Сайдик.

Top