16:35 / 22.10.2015
4074

АҚШ модернизацияланган F-16V қирувчисини илк бор синовдан ўтказди

Lockheed Martin компанияси муҳандислари янги F-16V қирувчисининг дастлабки парвозини синовдан ўтказди, дея хабар қилди Defence News нашри. Парвоз 16 октябрь куни янги AESA радар тизими билан биргаликда амалга оширилди.

Радар тизимидан ташқари, F-16V самолётининг учувчи кабинасига янги ахборотлар дисплейи, модернизацияланган компьютер системаси ва бошқа инновациялар билан таъминланган.

Lockheed Martin F-16V моделини ишлаб чиқиш тўғрисидаги режасини 2012 йилда Сингапурда бўлиб ўтган авиацион кўргазмада маълум қилган эди. Янги AESA радар тизими ҳарбий самолётга ҳаво-ҳаво ва ҳаво-ер бўйича кузатув олиб боришга кўпроқ имкониятларни тақдим этади.

Top