11:25 / 22.10.2015
13731

Beeline Ўзбекистондаги минораларини сотиши мумкин

VimpelCom Ltd. халқаро компанияси Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон, Грузия ва Украинадаги телекоммуникацион минораларини сотиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, VimpelCom минораларни алоҳида компанияга ажратиб, унинг акцияларини биржага жойлаштириши мумкин.
Шу билан бирга, бу борадаги узил-кесил қарор ҳали қабул қилинмагани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, VimpelCom Ўзбекистонда Beeline бренди остида фаолият юритади.

Top