Жаҳон | 09:46 / 22.10.2015
4948
1 дақиқада ўқилади

Эксперт: Асаднинг Москвага ташрифи унинг ўзига ишончи баландлигидан далолат

Сурия президенти Башар Асаднинг Москвага ташрифи ва Россия етакчилари билан учрашуви унинг ўзига ишончи баландлигидан, яъни ўз позицияларининг мустаҳкамлигига ишонаётганлигидан далолат беради.

Бу ҳақда Вудро Вильсон номидаги Вашингтон илмий-тадқиқот маркази президенти ўринбосари Аарон Дэвид Миллер айтиб ўтди. “Уч ҳафта муқаддам Россия Сурияда ўз ҳарбий операциясини бошлаганидан буён у Яқин Шарққа кучли таъсир ўтказишига ишонмоқда ва шунга ҳаракат қилмоқда”, - деб ёзди эксперт The Wall Street Journal нашрига мўлжалланган мақоласида.

Унинг фикрича, Россияда АҚШда йўқ уч нарса бор: Эрон, Ироқ каби иттифоқчилар, Асадга бевосита таъсир ўтказиш имконияти ҳамда аниқ бажарилаётган вазифалар, яъни Сурия президентини қўллаб-қувватлаш ва ИШИДга қарши кураш.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш