16:40 / 22.10.2015
3601

Ўзбекистонда бу йилги пахта ҳосилидан 1,6 млн тонна уруғлик олиниши режалаштирилган

Ўзбекистонда етиштирилган бу йилги пахта хомашёсидан (3,35 млн тонна) 1 млн тонна тола, 1,6 млн тонна уруғлик ва 80 минг. тонна линт олиниши режалаштирилган. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» интернет-нашри XI пахта ярмаркаси вақтида берилган маълумотларга таяниб хабар тарқатмоқда.

Ўзбекистонда пахта чигитини қайта ишлаш билан Ҳукуматнинг 2010 йилнинг 7 июлдаги Қарорига мувофиқ 27та корхона иш олиб боради. Уларнинг умумий йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2,7 млн тонна чигитни ташкил қилади.

Top