Ўзбекистон | 09:23 / 22.10.2015
3213
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг аграр секторида 31.8 трлн сўмлик маҳсулот етиштирилди

2015 йилнинг бошидан бери 9 ой мобайнида Ўзбекистонда 31.8 трлн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди. Бу ҳақда давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Таъкидланишича, бу ўтган йилнинг уч чорагидаги кўрсаткичга нисбатан 6.6 фоизга кўпроқдир. 2015 йил учун аграр соҳада кутилаётган ўсиш, расмий маълумотлар бўйича, 6 фоизни ташкил қилади.