Жаҳон | 21:51 / 22.10.2015
4013
1 дақиқада ўқилади

Россия ҳарбий-коинот кучлари ўтган кун мобайнида ИШИДнинг Суриядаги 72та объектига зарба берди

Россия ҳарбий авиацияси ўтган кун давомида Сурияда 53та парвоз амалга ошириб, ИШИД жангариларининг 72 та объектига зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.

“Ўтган кун давомида Су-24, Су-25СМ самолётлари экипажи 53 та парвоз амалга ошириб, Ҳама, Идлиб, Латақия, Дамашқ, Ҳалаб ва Дайр-аз-ор вилоятларида террорчиларнинг 72 та объектига зарба берди”, деб айтди “России 24” телеканали эфирида Суриядаги “Хмеймим"” аэродромидан Конашенков.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш