Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 01:33 / 22.10.2015
8285
1 дақиқада ўқилади
Сочи ҳайвонот боғида йўлбарс болаларини она ит боқмоқда
Сочи ҳайвонот боғида она ит уч йўлбарс боласини тўйдирмоқда. Йўлбарсваччалар 18 октябрь куни дунёга келишди. Уларга Изи лақабли ит оналик қилмоқда.
Изининг тўртта боласи бор, аммо у йўлбарсваччаларни бегона қилмаяпти.
РИА «Новости» нинг маълум қилишича, йўлбарсларнинг онаси ўз болаларини боқишни истамаган, шу боис ҳайвонот боғи мутасаддилари уларни боқадиган бирор-бир ҳайвон излашларига тўғри келган. Уларнинг бахтига ярим овчарка Изи чиқиб қолган ва ҳозирда ит йўлбарсваччаларга ўз боласидек муносабатда бўлмоқда.

