Тошкентда иситиш мавсуми бошланди
Тошкент шаҳар ҳокими жорий йилнинг 21 октябрь куни “Тошкент шаҳрида 2015-2016 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида”ги 910-сонли қарорини имзолади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди.
Унга кўра, 2015 йил 22 октябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида синов тариқасида иситишга, турар жой бинолари эса 23 октябрдан мунтазам иситилишга киришилади.
Мазкур қарорда “Тошкент иссиқлик электрмаркази”, “Тошкент иссиқлик маркази”, “Тошиссиққуввати”, туман ҳокимликлари ва Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасига ҳамкорликда иссиқлик манбалари,
энергия билан таъминловчи, уй-жойлардан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан туман ҳокимликлари назорати остида иситиш мавсумини сифатли ўтказиш, барча истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказилишини таъминлаш юклатилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда
Жаҳон | 00:31
-
Кашмирда сайёҳларни ўққа тутган террорчилар ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилинди
Жаҳон | 23:43 / 23.04.2025
-
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши
Жаҳон | 23:20 / 23.04.2025
-
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025