15:39 / 23.10.2015
2791

Irish Times: Меркель ЕИни қочқинлар учун жавобгарликни бўлишишга чақирмоқда

22 октябрь куни Германия канцлери Ангела Меркель Европа Иттифоқи давлатлари етакчиларини қочқинлар масаласида жавобгарликни бўлишиб олишга чақирди, дея ёзмоқда The Irish Times нашри.

Мадридда бўлиб ўтган Европа халқ партияси създида Меркель айни пайтдаги миграцион инқироз Европа учун сўнгги бир неча ўн йилликдаги энг муҳим чақириқлардан бири саналишини айтиб ўтди. У ЕИ ва Туркия ҳамкорлиги ғоясини қўллаб-қувватлаб, буни “тўғри қарор” деб атади.

Бироқ ЕИ раиси Дональд Туск қочқинлар борасида қаттиқ муносабат билдирмоқда, деб ёзади нашр. Съезд вақтида у яна бир марта Европа ўз ташқи чегараларини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг ёндашуви ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар эътирозларига сабаб бўлди.

Орбаннинг фикрича, инқироз жараёнида “хорижлик жангарилар” ЕИ ҳудудига кириб келиши мумкин.
“Бу иқтисодий муҳожирлар, қочқинлар ва хорижлик жангарилардан иборат миграцион ҳаракатдир. Бу бошқариб ва назорат қилиб бўлмайдиган жараёндир”, - деди Венгрия бош вазири.

Top