Жаҳон | 20:10 / 23.10.2015
9653
8 дақиқада ўқилади

KUN.UZ дайжести: 23 октябрь, Дунё хабарлари

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 23 октябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Путин АҚШнинг ҳамкорларига муносабатини вассалларга бўлган муносабатга қиёслади>>

Россия президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро клуби сессиясидаги нутқи давомида АҚШ санкцияларидан Европа компаниялари ҳам жабр кўраётгани ва АҚШнинг ўз ҳамкорларига муносабатини вассалларга бўлган муносабатга қиёслади.

Путин ислом ва жангариларнинг ёлғони ўртасида чегара тортишга чақирди>>

Россия президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро клуби сессиясидаги нутқида ислом ва жангарилар ёлғони ўртасида аниқ чегара бўлиши зарурлигини айтди.

Россия бош штаби: Суриядаги жангарилар янги жангарилар қочишининг олдини олиш мақсадида махсус отрядларни яратмоқда>>

Суриядаги жангарилар террорчилик гуруҳлари сафига сафарбар қилинган ўсмирларнинг қочиб кетишига тўсқинлик қилиш мақсадида махсус тўсувчи отрядларни яратмоқда, деб айтди Россия Қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Андрей Картаполов. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг матбуот-баёнотида маълум қилинди.

CNN: ИШИД билан бўлган жангда АҚШ илк марта қурбон берди>>

Америкалик ҳарбий Ироқдаги асирлари қутқариш операцияси чоғида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда CNN.

АҚШ Асаднинг курдлар билан бирлашишига қарши>>

АҚШ ҳукумати Сурия ҳукумат қўшинларининг курдлар билан бирлашиб ИШИДга қарши курашишига қарши чиқди. Бу ҳақда Давлат Департаментининг расмий вакили Марк Тонер маълумот берди.

Бишкекда террорчини йўқ қилиш бўйича ўтказилган махсус операцияда икки нафар фуқаро ва махсус хизмат ходими ҳалок бўлди>>

Қирғизистон пойтахти Бишкекда қамоқдан қочган террорчини йўқ қилиш бўйича ўтказилган махсус операция давомида икки нафар фуқаро ва Қирғизистон ИИВ тезкор жавоб бериш махсус отряди (СОБР) жангчиси ҳалок бўлди. 

ХХР раиси Британияга ташрифи доирасида “Манчестер Сити” жамоаси базасига ташриф буюрди>>

Хитой халқ Республикаси президенти Си Цзинпинг бугун Англиянинг «Манчестер Сити» клуби қароргоҳига ташриф буюрди. Бу ҳақда «шаҳарликлар» расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Малайзиянинг кўпчилик штатларида ёнғин оқибатлари туфайли ёпиб қўйилган мактаблар яна очилди>>

Малайзиянинг кўпчилик штатларида қўшни Индонезиядаги ўрмон ёнғинларидан тарқалаётган тутунлар туфайли экологик вазиятнинг ёмонлашиши сабабли бир ҳафта олдин ёпиб қўйилган мактаблар яна очилди. Бироқ, мамлакат таълим вазирлигининг маълум қилишича, баъзи штатларда таълим муассасалари ҳали ҳам ишламаяпти.  

Мексика қирғоқлари яқинида "Патрисия" довули туфайли хавфли ҳолат юзага келди>>

Мексиканинг жануби-ғарбий қирғоқлари яқинида "Патрисия" довули туфайли хавфлиликнинг бешинчи даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда АҚШ довуллар бўйича миллий маркази твиттери орқали хабар берилган.

Араб давлатлари БМТ ХКдан Фаластинни халқаро ҳимоя остига олишни сўради>>

Араб давлатлари БМТ Хавфсизлик кенгашидан Фаластинни Исроил оккупациясидан ҳимоя қилишга қаратилган чораларни кўришни сўради. 

Путин: Aгар ИШИД жангарилари Дамашқ ва Бағдодни қўлга олишса улар расмий ҳукуматга айланишарди>>

Россия президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро клубида чиқиши пайтида шуни маълум қилиб ўтдики, агар “Ироқ ва Шом ислом давлати” террорчилик ташкилоти Дамашқ ва Бағдодни қўлга олишса, улар расмий ҳукумат мақомини олишар эди.

ОАВ расмий Вашингтоннинг Суриядаги ҳарбий контингентини кенгайтирмоқчилигидан хабар топди>>

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти Сурияда учишлардан холи ҳудуд яратишни ва бу мамлакатдаги ҳарбий контингенти миқдорини ошириш йўлларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбасига асосланиб, The New York Times нашри хабар берган.

Францияда пенсионерлар кетаётган автобус ЙТҲга учраб, 49 киши ҳалок бўлди>>

Бугун, 23 октябрь куни тонгида Франциянинг жануби-ғарбидаги Аквитания вилояти, Жиронда департаментининг Пюиссиген шаҳрида ҳалокатли йўл транспорт ҳодисаси рўй берди.

Irish Times: Меркель ЕИни қочқинлар учун жавобгарликни бўлишишга чақирмоқда>>

22 октябрь куни Германия канцлери Ангела Меркель Европа Иттифоқи давлатлари етакчиларини қочқинлар масаласида жавобгарликни бўлишиб олишга чақирди, дея ёзмоқда The Irish Times нашри.

Нигерияда масжидда содир этилган портлашдан 10 киши ҳалок бўлди>>

Нигерияда энг камида 10 киши худкуш террорчининг қурбонига айланди, дея хабар берди Reuters. Мамлакат шимоли-шарқидаги Борно федерал штатида жойлашган масжидда рўй берган портлаш вақтида 11 киши жароҳат олди.

The New York Times Сурияга ҳарбий кучларни сафарбар этиш борасида Вашингтоннинг режасидан бохабар бўлди>>

АҚШ презденти Барак Обама маъмурияти Сурия чегараси яқинида ҳарбий сафарбарлик учун учиш-қўниш зонасини ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри Оқ уйдаги манба маълумотига асосланиб хабар бермоқда.

Сурия ҳарбий кучлари зарбалари натижасида 45 нафар ИШИД жангариси йўқ қилинди>>

Суриянинг Хама провинциясида ИШИД автоколоннасига берилган зарбалар натижасида 45 нафар террорчи йўқ қилинди, дея хабар қилди РИА “Новости” агентлиги Сурия қуролли кучлари вакили Али Майхуба маълумотига асосланган ҳолда.

Россия компанияси 6 млрд долларга 2019 йилгача Қозоғистон-Россия-Беларусь автотрассасини қуриб битказади>>

Россиянинг “Русская Холдинговая Компания” ЁАЖ Пекинда Қозоғистон-Россия-Беларусь пуллик автотрассасининг лойиҳасини намойиш қилди. Пекинда бўлиб ўтаётган Хорижий инвестициялар Хитой ярмаркасида (COIFAIR-2015) компаниянинг директорлар кенгаши аъзоси Мария Винниченко ТАСС ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда йўл 2019 йилда фойдаланишга топширилишини маълум қилди.

Медведев Башар Асаднинг хотиржам эканини маълум қилди>>

Сурия президенти Башар Асад Москвага уюштирган сўнгги сафари чоғида ўзини беш йил аввалгидек хотиржам тутди. Бу ҳақда Россия бош вазири Дмитрий Медведев ўз фейсбукида ёзди.

Қирғизистоннинг собиқ президенти 5 йилдан буён биринчи марта жамоатчилик олдига чиқди>>

Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев 5 йил ичида биринчи марта жамоатчиликка кўриниш берди.

Қозоғистонлик чегарачилар 121 нафар ўзбекистонлик ноқонуний муҳожирни қўлга олишди>>

22 октябрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида ўтказилган рейд давомида Қозоғистон миграция қонунчилигини бузган 121 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Чегара хизмати матбуот хизмати маълум қилди.

Британия разведкасининг Сурия инқирозига СССР реакцияси акс этган башоратлари ошкор этилди>>

Британия разведкаси деярли 60 йил муқаддам Ғарбнинг Дамашқдаги ҳокимиятни ўзгартиришга интилишига жавобан СССР Сурияга киришини башорат қилган экан. Бу ҳақдаги ҳужжатлар, The Financial Times нашрининг ёзишича, махсус хизматлар томонидан яқиндагина ошкор қилинган.

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистоннинг газ экспортида Россиядан Хитойга юзланаётганини айтди>>

Халқаро валюта жамғармаси 2016 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши башоратларини 7 фоиз даражасида сақлаб қолди. Шунингдек, у Ўзбекистон газ экспортида муваффақиятли равишда Россиядан ХХРга “юзлангани” таъкидланди.

Ravon автомобиллари нархи эълон қилинди>>

8 октябрь куни Москвада GM Uzbekistan компанияси томонидан тақдим этилган янги Ravon бренди автомобилларининг нархлари эълон қилинди. Бу ҳақда «Carzone.uz» маълум қилди.