16:37 / 23.10.2015
3838

Мисрда араб цивилизацияси ва исломий санъат дурдоналари бўйича I Халқаро конференция ўтказилади

Миср араб республикасининг Шарм аш-Шайх шаҳрида шу йилнинг 22-24 октябрь кунлари араб цивилизацияси ва исломий санъат дурдоналари бўйича I Халқаро конференция ўтказилади. Унда мутахассислар, тадқиқотчилар, шунингдек, АйСЕСКО ташкилоти, ислом санъатларига тегишли муассаса ва ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишади.

Конференцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – араб цивилизацияси ва исломий санъат дурдоналарининг халқаро миқёсда аҳамиятини ошириш, уларнинг қадимги ва ҳозирги асримиздаги цивилизациялар ўртасидаги ўрнини белгилаш, халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш, маданиятлар ва динлар ўртасидаги бағрикенгликни намойиш қилиш.

Эслатиб ўтамиз, конференция доирасида ислом меъморчилиги соҳасидаги бадиий ижодкорликка оид кўргазма ҳам ташкил қилинади.

Манба: muxlis.uz

Top